Ушбу китоб ўз меҳнати туфайли бой-бадавлат бўлган инсонлар ҳақида кўп йиллар давомида тўпланган ва турли-туман оммавий ахборот воситаларида келтирилган материаллар асосида ёзилгандир. Унда бойликка эришиш муаммосига бағишланган кўплаб китоблар ва интернет тизимидаги минглаб мақолаларни ўқиш натижасида топилган асосий ғоялар, фикрлар ва стратегиялар келтирилади. Ушбу барча ғоя ва стратегиялар уларни дархол ўрганиш ҳамда ҳаётда қўллаш мумкин бўлиши учун оддий, текширилган, исбот қилинган ва қулай ҳолда келтирилган. Китобча бойликка эришишнинг асосий усулларини ва кўпчиликка маълум бўлмаган сирларини ўрганмоқчи бўлган барча ўқувчи-талабалар, китобхонлар ва тадбиркорлар учун мўлжалланган.