КУТИЛМОҚДА...

Низомиддин Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд кунлари

09

Февраль

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвали
ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР
    Towards a Central Asian Hegher Education Area
    Modernizing Health Education in Universities
    Foreign cooperation on textile design
ЭЪЛОНЛАР

Сайт ҳақида

Наманган давлат университети сайти Наманган давлат университетининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади. Наманган давлат университетини сайтини ташкил этилиши ва қўллаб-қувватланиши, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ амалга оширилаяпти. Наманган давлат университети сайти Наманган давлат университети фаолиятининг функционал жараён ва тартибини қўллаб-қувватловчи, университет тузилмаларининг электрон ҳамжиҳатлик инфратузилмасининг тизимини ташкил этувчи қисм ҳисобланади.


Асосий мақсадлари:

  • Фуқаролар ва университет талабаларига университет ва унинг тузилмалари томонидан тақдим этиладиган ахборот ресурслари ва хизматларининг ҳажмини оширишга мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборот тизимини яратиш;
  • Наманган давлат университети фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;
  • Бошқа олий таълим муассасалари билан ахборотлар алмашинувининг интенсификацияси;
  • Наманган давлат университенинг халқаро нуфузини ошириш ва миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яратиш.

  • Асосий функциялари:

  • университет ва унинг бошқарув тузилмаларини ахборот ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
  • маълумотларнинг марказлаштирилган базасига кириш асосида ягона ахборот ресурсларидан биргаликда фойдаланиш;
  • иқтисодий, ҳуқуқий, статистик, электорал ахборотлар билан вертикал ахброт алмашинуви;
  • давлат-жамият ҳамжиҳатлигини таъминлаш;
  • давлат-фуқаро;
  • давлат-жамоат институтлари (сиёсий, диний, миллий, маданий, нотижорат ва ҳкз. ташкилотлар ва бирлашмалар);
  • Наманган давлат университети фаолияти тўғрисида ахборотларни тақдим этиш;
  • ҳуқуқий ахборотга киришни таъминлаш;
  • университетда «Глобал ахборотлашган жамият»га мос муносабатларни бунёд этиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
  • университет ўқув ва бошқарув тузилмаларини ишлаш самарадорлигини ошириш;
  • идоравий ва бюрократик тўсиқларни енгиб ўтишга кўмаклашиш;
  • давлат хизматининг обрўси ва нуфузини ошириш.

  • Сайтдан фойдаланиш имкониятлари:

    Ушбу сайт ундан фойдаланиш имкониятларини юқори даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқилган. Бунда турли хил функциялар ва буйруқлар, график белгилар ва расмларни ишлатмаган ҳолда, бевосита HTML/CSS технологиялари билан ишлаб чиқилган.

    Ушбу сайт Бутунжахон ўргимчак тўри Консорциуми (W3C) томонидан ишлаб чиқилган барча қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолда яратилган. Консорциум томонидан ишлаб чиқилган ушбу қоидалар 14 та банддан иборат бўлиб, улар 3 та бирламчи гуруҳларга бўлинган: биринчи гуруҳ қоидаларига амал қилиш мажбурий, иккинчи гуруҳ қоидаларига амал қилиш лозим, етарли даражада стандартларга мос келиш учун учунчи гурух қоидаларига амал қилиш тавсия этилади.

    W3C қоидаларига жавоб бериш даражасига кўра барча сайтлар тоифаларга бўлинади. А тоифаси биринчи гуруҳ қоидаларига тўлиқ жавоб беришни англатади, АА тоифаси биринчи ва иккинчи гуруҳ қоидаларига, ААА тоифаси барча гуруҳ қоидаларига жавоб беришни англатади. Ушбу сайт камида А тоифасига жавоб бериш даражасида ишлаб чиқилган. Қўшимча маълумотларни "W3C фойдаланиш имкониятлари қоидалари" бўлимида топишингиз мумкин.


    Расмлардан фойдаланиш

    Сайтдаги барча расмлар alt text деб номланадиган муқобил таърифли матн билан таъминланган. Бундан ташқари барча асосий HTML теглар тегишли role атрибути билан таъминланган бўлиб бу турли хил матн ўқувчи браузерлар, скринридерлар ва бошқа ёрдамчи технологиялар томонидан тушунарли бўлишини таъминлайди.

    Сайтда унинг юкланиш вақтини қисқартириш, хажмини камайтириш мақсадида расм кўринишидаги файлларни иложи борича кам ишлатишга ҳаракат қилинган.


    Саҳифаларни чоп этиш::

    Сайтнинг барча саҳифаларида "Чоп этиш" функцияси мавжуд бўлиб у саҳифани принтер орқали чоп этиш имконини яратади.

    Қўллаб-қувватлаш:

    Наманган давлат университети Ахборот технологиялари маркази Ахборот тизимларини жорий этиш ва дастурий таъминот бўлими.


    © 1942 - 2018
    Наманган давлат университети |  Бахтиёр Юлдашев