Замонавий шароитда олий таълим тизимида иқтисодий тарбияни шакллантириш

Замонавий шароитда олий таълим тизимида иқтисодий тарбияни шакллантириш

Muallif: Абдуллаева Н. Ж.,
  • Nashr tili: O'zbek(Krill)
  • Nashriyot: Тошкент
  • Nashr qilingan yili: 2010
  • Sahifalar soni: 19
  • ISBN: Mavjud emas...
  • Ko'rishlar soni: 72

Ишнинг кириш қисмида тадқиқот учун танланган муаммонинг долзарблиги асосланган; тарихий ва педагогик манбалар ҳамда бу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар асосида муаммонинг ўрганилганлик даражаси баҳоланган; тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети ва илмий фарази белгиланган. Шунингдек, тадқиқотнинг самарадорлигини ѐритувчи тавсифий маълумотлар ѐрдамида ишнинг илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, ҳимояга олиб чиқилаѐтган ҳолатлар кўрсатилган. Диссертациянинг биринчи боби “Замонавий шароитда олий таълим тизимида Сиддиқ Ражабов илмий-педагогик меросини ўрганишнинг назарий асослари” деб номланиб, унда Сиддиқ Ражабовнинг ҳаѐти, ижтимоий-педагогик фаолияти, ўқитувчилик маҳорати, раҳбарлик фаолияти, шунингдек, шахс камолоти, политехника таълимини ривожлантириш ва умумий ўрта таълим мазмунига оид қарашлари тўғрисида сўз юритилади. Сиддиқ Ражабов Ўзбекистон Республикасида халқ таълими тизими ҳамда педагогика фанини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган таниқли шахслардан биридир. У ўз ҳаѐтини республикада педагогик билимлар равнақи ҳамда таълим-тарбия жараѐнининг такомиллашиши ва юксак касбий маҳоратга эга педагог кадрларни тайѐрлаш ишига бағишлаган.

image

"Raqamli kutubxona"

www.namdu.uz

Bilim olishni "Raqamli kutubxona" tizimidan boshlang.

image