ИҚТИСОДИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ
- Nashr tili: O'zbek(Krill)
- Nashriyot: Toshkent
- Nashr qilingan yili: 2005
- Sahifalar soni: 350
- ISBN: Mavjud emas...
- Ko'rishlar soni: 59
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона, фирма ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий ва молиявий фаолияти ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиб борилиши, улар томонидан амалдаги тегишли қонунлар, қонун ости ҳужжатлари пухта ўрганилиши лозим. Бу хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаолиятини мустаҳкамлаш, рақобатбардошлигини ошириш, истиқболини ўрганиш имконини беради. Субъектларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятини иқтисо- дий ва молиявий таҳлил қилиш усуллари тегишли қонунлар, ни- зом ва кўрсатмалар, халқаро ва миллий стандартларга таянган ҳолда баён қилинган ушбу дарслик бу борада ўзига хос аҳамият касб этади. У Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва- зирлиги томонидан олий ўқув юртларининг бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ва кредит, солиқ ва солиққа тортиш, иқтисодий педагогика, банк иши, менежмент мутахассисликлари бўйича таълим олаётган бакалаврлар, магистрлар учун дарслик сифати- да тавсия қилинган. Ундан шунингдек, ўқитувчилар, аспирант- лар иқтисодиёт йўналишидаги мутахассисларни таёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари тингловчилари, солиқ назоратчилари ва аудиторлар, иқтисодиёт коллежларининг талабалари ҳам фойда- ланишлари мумкин. Дарслик қайта ишланган ва тўлдирилган ҳолда иккинчи бор нашр қилинмоқда.