Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш
- Nashr tili: O'zbek(Krill)
- Nashriyot: Toshkent
- Nashr qilingan yili: 2019
- Sahifalar soni: 2012
- ISBN: Mavjud emas...
- Ko'rishlar soni: 75
Бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда тартибга солинадиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шакллантирилмоқда. Шу боисдан, давлатнинг бозор иқтисодиёти шароитидаги вазифалари нималардан иборат, уни тартибга солишнинг шакл ва усуллари, воситалари қандай бўлиши керак, деган муаммоларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда мустақиллик даврида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш механизми асосан шакллантирилди. Бу механизм 2008 йилда бошланган ва ҳамон маълум даражада давом этаётган жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг республика иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш ҳамда барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнади. Шунинг учун ҳам иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш муаммоларини ўрганиш долзарб илмий ва амалий аҳамиятга эга.