Жо Виталенинг “Маркетинг маънавияти” китоби дунёдаги энг бозори чаққон китоблардан бири саналади. Унинг электрон китоблари магнитофонда эшитиш қулайлиги билан устунликка эга. У Америка маркетинг асоциацияси ва Америка менежментлар асоциацияси учун бир нечта китоблар ёзган. У маркетинг бўйича энг тажрибали мутахассислардан бири ва ўқувчини ўзига мафтун этадиган китоблар ёзувчи ижодкордир. Жо Виталенинг қўлингиздаги китоби ҳам ўзига хос бўлиб, одамларни ҳамиша яхшилик қилиб яшашга ундаши билан қимматли аҳамиятга эга. Унда мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида бошқа муаллифларнинг фикрлари ва мақолалари ҳам ўрин олган.