Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
- Nashr tili: O'zbek(Krill)
- Nashriyot: Иқтисодиёт
- Nashr qilingan yili: 2019
- Sahifalar soni: 244
- ISBN: 978-9943-6058-2-4
- Ko'rishlar soni: 48
Хўжалик жамиятининг барча жабҳаларида интеграция ва глобаллашув жараѐнлари кучайиб бораѐтган бир даврда жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлардаги асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг умумий ривожланиш хусусияти ўзгариб бораѐтган бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар ривожланмоқда. Хусусан, ривожланган ва ривожланаѐтган мамлакатлар иқтисодиѐтини ўрганиш, шунингдек бозор иқтисодиѐтининг ривожланишидаги ютуқ-камчиликлари, ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги тўғри ѐндашувлар бозор иқтисодиѐтига босқичма-босқич ўтиб бораѐтган Республикамиз иқтисодиѐтини ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқишда тажриба сифатидаги аҳамияти каттадир.