Навоий ва тарих
- Nashr tili: O'zbek(Lotin)
- Nashriyot: TAMADDUN
- Nashr qilingan yili: 2016
- Sahifalar soni: 40
- ISBN: 978-9943-4655-5-8
- Ko'rishlar soni: 73
Алишер Навоий даҳоси ва ижодиёти тарих давомида илм аҳлини қизиқтириб келган. Навоий ҳақида тарихий асарларда берилган баҳоларнинг нечоғлик тўғри эканлигини шоирнинг шахсияти ва ҳаёт йўли исботлаши маълум. Шунингдек, Навоийнинг тарих илми ватарихий асарлар ёзишга нисбатан муносабати бир неча факт ва далиллар ёрдамида очиб берилган. Навоий ўзигача бўлган Шарқ тарихчилигининг анъаналарига ўзига хос принципиал ёндашиб, тарихий асарлар яратганлиги ҳақида сўзланади, қизиқарли лавҳаларда баён этилади. Замондошларимиз тасаввурига ўрнашиб қолган саҳнадаги Навоий сиймосининг яратилиши борасида ҳужжатлар асосидаги фикрмулоҳазалар эса асар ниҳоясида ўрин олган. Рисола адабиётшунос, матншунос-тадқиқотчилар ва умуман ҳазрат Навоий ихлосмандларига мўлжалланган.