Tibbiyot fakulteti dekani
- Bosh sahifa
- Universitet
- Fakultetlar
- Abdullayev G’of...
Abdullayev G’ofurjon Rahimjonovich
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси 10-сон баёнига асосан, Наманган давлат университетида Тиббиёт факультети очилди ва факультетдаги 3 та 60910200-Даволаш иши ва 60910300-Педиатрия иши ва 60910700-Фармация (турлар бўйича) йўналишлари мавжуд, ҳозирда ушбу йўналишларда жами 464 нафар талаба таҳсил олмоқда.
2023-2024 ўқув йили учун 60910200-Даволаш иши таълим йўналиши
ва 60910300–Педиатрия йўналиши 1-босқичга талабалар қабул қилиниб, ҳозирда 161 нафар талаба тахсил олмоқда.
2022-2023 ўқув йили учун, 2 босқичда 60910200-Даволаш иши таълим йўналиши, 60910300–Педиатрия йўналиши ва 60910700-фармация йўналишига талабалар қабул қилиниб, ҳозирда 212 нафар талаба тахсил олмоқда.
3 босқичда 91 нафар талаба бўлиб, 60910300-Педиатрия иши таълим йўналишида 32 нафар талаба, 60910200-Даволаш иши таълим йўналишида 58 нафар талаба тахсил олмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 4 мартдаги видеоселектордан сўнг
21 нафар талаба иш билан таъминланди (Масалан: НамДУ Тиббиёт факультети услубчи, Наманган шаҳар ORIF ULTRAMED ҳамшира, Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси фельдшер, Поп тумани БАРХАЁТ ДЕНТА стомотология клиникаси фельдшер, Тошбулоқ МАДИНА ШИФО клиникаси ҳамшира, Мингбулоқ тумани Тиббиёт бирлашмасида фельдшер, Наманган шаҳар Меъёр дорихонаси, Янгиқўрған тумани Юксалиш ўқув маркази ва хакозо).
Факультет таркибида “Тиббиёт (21 нафар)” ва “Физиология (10 нафар)” кафедралари мавжуд. Уларда жами 31 нафар профессор-ўқитувчилар (асосий штатда) фаолият олиб боради. Улардан 2 нафари фан доктори, 8 нафари фан номзоди (PhD) ҳамда 21 нафари ўқитувчилар.
Андижон давлат тиббиёт институти ва вилоятдаги нуфузли тиббиёт муассаларидан 1 нафар фан доктори ва 2 нафар фан номзод (PhD) лари ташқи ўриндошлик асосида ишлашади.
Университет АРМда жами 702 дона босма ва 7800 хилдаги электрон ўқув-адабиётлар мавжуд (меъёр 6 нафар талабага 1 та дарслик). Факультетда электрон адабиётлардан фойдаланиш учун махсус QR кодли электрон платформа ташкил этилган.
Факультет талабаларининг клиник-ўқув амалиётлари Наманган вилоят Соғликни сақлаш бошқармасига қарашли Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Наманган шахар болалар шифохонаси, Наманган шахар тиббиёт бирлашмасига карашли 1-сонли шифохона ва бундан ташқари, хусусий клиникалар яъни, “Ойдин шифо”, “Анамед”, “Доктор А” каби муассаларида ташкил этилмоқда.
Ma'lumotlar
- Manzil: NamDU
- Qabul kunlari: Har kuni, 14:00-17:00
- Email: gafurjan_raximjanovich@mail.ru
- Telefon:+99869 227 2097